Бир киши қассоб бўлиб ишларди. Тонгдан олдин
жонлиқларни сўяр, қуёш чиққанда дўконини очар,
куни шундай ўтарди. Кунларнинг бирида шомдан
кейин уйига қайтаркан, эшикни қоқмасидан олдин,
қоронғу, панароқ жойда қичқириқ эшитди. Шошилганча ўша ерга борди. Қараса, бир одамни
пичоқлаб кетишибди. Қассоб пичоқни ундан суғириб
олди. Ёрдам бериш мақсадида у одамни кўтарди.
Унинг танасидан селдек оқаётган қон уст - бошини
булади. Бир неча дақиқа у вафот этди. Ҳеч қанча
ўтмай оломон йиғилди. Қассоб
2016 йилнинг 24 августида Италия пойтахти Рим шаҳридан 150 км узоқликда жойлашган Пескара-дель-Тронто шаҳрида даҳшатли зилзила содир бўлди. Ушбу зилзила шаҳар аҳолисини карахт аҳволга солиб қўйди. Қутқарувчилар ва ўтўчирувчилар тирик қолганларни қутқариб қолишга бор кучлари билан ҳаркат қилишди. Туну кун тиним билмаётган қутқарувчилар, хароба уйларни кўздан кечираётган бир пайтда, қулаган девор бўлаклари остидан 4 ёшлар атрофидаги Giorgia Renaldo исмли қизалоқни топиб олишди. Мўъжиза сабаб бу қи
Иброҳим ва Илёсга бутун умр рўзғорга бир луқма ҳаром аралашмасин деган андишада ўтган ҳунарманд оталаридан кичкинагина ҳовли қолди. Ака-уканинг иккови ҳам меҳнаткаш, камсуқум, худди оталари сингари ҳалол, тўғри эди. Аммо нима бўлди-ю, ишхонасидан камомад чиқиб, Иброҳим аканинг бўйнига қўйилди. Иброҳим ака тушунди – кимлардир еган сомсанинг пулини унга тўлаттиришмоқчи. Нима ҳам қила оларди – осмон узоқ, ер қаттиқ. Ишдан бўшаш-ку, майли, аммо камомадни қандай тўлайди? Сотай деса, қўлга кирадиган б